Ободонлаштириш ишлари бажарилган аммо ҳокимлик иш ҳақини тўламаган

Улашиш:

“Аброр Элёр қурилиш”  масъулияти  чекланган жамияти раҳбари Э.Худёровнинг бажарилган ободонлаштириш ишлари учун хизмат ҳақи  туман ҳокимлиги томонидан тўлаб берилмаётганлиги ҳақидаги шикояти Зафаробод туман адлия бўлими томонидан ўрганилди.

Тақдим этилган ҳужжатларга кўра,  ҳақиқатан ҳам  “Аброр Элёр қурилиш” МЧЖ  ҳамда Зафаробод туман ҳокимлиги  ўртасида 2019 йил 25 июлдаги пудрат шартномаси қиймати  1.418.744.535 миллион сўмлик  ишларни бажариш ҳақидаги шартнома тузилган.

“Аброр Элёр қурилиш” МЧЖ томонидан бажарилган ишлари ҳажми 734.198.2 минг сўмни ташкил қилганлиги ҳақидаги счёт фактура туман ҳокимлиги ва жамият ўртасида муҳр босиб имзоланиб, тасдиқланган. Аммо бажарилган ишлар учун хизмат ҳақи тўлиқ тўлаб берилмаган.

МЧЖ  томонидан бажарилган ишларининг тўланмай қолган 344.389.2 минг сўм қисмини тўлаб беришни сўраб ёзма равишда   талабномалар юборилганлигига қарамасдан, қарздорлик  шартнома шартларида кўрсатилган тартибда тўланмаган.

Зафаробод туман хокимлиги шартноманинг 2.2-бандида ишларнинг натижаларини қабул қилиб олган кундан бошлаб 30 кун ичида шартноманинг 4-бандида кўрсатилган баҳо бўйича ҳақ тўлаб бериш мажбуриятини олган бўлса-да, ушбу талабни бажармаган.

Амалдаги қонун ҳужжатларига кўра, туман ҳокимлиги “Аброр Элёр қурилиш” МЧЖга бажарилган ишлар юзасидан келиб чиққан асосий  344.389.200 сўм қарздорлик ва ҳисобланган 167.968.746 сўм пеняни тўлаши лозим.

Мазкур мурожаат юзасидан Жиззах туманлараро иқтисодий судига  уч юз ўттиз беш миллион тўққиз юз ўттиз етти минг тўрт юз тўқсон икки  сўм асосий қарз ҳамда   қонун талабига мувофиқ тўлаб берилмаган сумманинг 50 фоизи миқдоридаги бир олтмиш етти миллион тўққиз юз олтмиш саккиз минг етти юз қирқ олти  сўм  пеняни “Аброр Элёр қурилиш” МЧЖ манфаатида ундириб бериш ҳақида ариза билан мурожаат қилингач,  масъулияти чекланган жамият фойдасига 335.937.492 сўм асосий қарз ҳамда 32.000.000 сўм пеня ундириш ҳақида ҳал қилув қарори чиқарилди.

                                                         Жаҳонгир ИШОНҚУЛОВ,
Зафаробод туман адлия бўлими бошлиғи 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.