Оилада, одоб-ахлоқ ва таълим-тарбияга эътибор қон-қонимизга сингиб кетган бурчларимиздандир. “Бир болага етти қўшни ота-она” деган ибратли мақол ҳам айнан халқимизга хос.
Қонун мазмунига кўра, болаларни тарбиялаш билан боғлиқ ишларга доир суднинг ҳал қилув қарорлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат ижрочиси томонидан ижро қилинади.
Болани олиш ва уни бошқа шахс (шахслар)га бериш билан боғлиқ суднинг ҳал қилув қарорларини мажбурий тартибда ижро этиш албатта васийлик ва ҳомийлик органининг ҳамда бола тарбиялашга берилаётган шахс иштирокида, зарур ҳолларда эса, ички ишлар органи вакили иштирокида амалга оширилиши лозим.
Хусусан, Бюронинг Ғаллаорол тумани бўлимига қарздор Н.Қ.дан онаси Х.Қ. тарбиясига олиб бериш тўғрисида ижро ҳужжати юзасидан давлат ижрочиси томонидан белгиланган тартибда ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Мажбурий ижро бюроси давлат ижрочиси томонидан қарздорга вояга етмаган болаларни онасига ихтиёрий равишда топшириш тўғрисида огоҳлантириш хатлари юборилган. Лекин қарздор фарзандини онасига беришдан бош тортган.
Натижада, давлат ижрочиси томонидан васийлик ва ҳомийлик органи, ички ишлар органи вакиллари ва холислар иштирокида вояга етмаган болани онаси тарбиясига олиб берилиб, ижро ҳужжати амалда тамомланди.