Авто

Андижонда 130 миллион сўмлик сифатсиз бензин сотилган: Истеъмолчиларга пул қайтарилади

2024 йилда Андижон вилоятида 18 та ёқилғи қуйиш шохобчаси томонидан 128 миллион сўмлик паст сифатли бензин сотилгани аниқланди. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур шохобча эгаларига маблағларни истеъмолчиларга қайтаришни буюрди...

Ўзбекистонда 2024 йилда 74 мингдан ортиқ автомобил импорт қилинди: Хитой етакчи етказиб берувчи бўлиб қолмоқда

2024 йил якунлари бўйича Ўзбекистонга жами қиймати 1,28 миллиард долларга тенг бўлган 74,7 мингта енгил автомобил, шу жумладан электромобиллар олиб келинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди...

Сенат жарималарнинг балли тизимини маъқуллади: ҳайдовчиларни янги талаблар кутиб турибди

Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчилар учун жарималарнинг балли тизими жорий этилади. Сенат мазкур қонунни бир йилдан ортиқ муҳокамадан сўнг тасдиқлади. Янги тизим ҳайдовчилар учун қоидаларга риоя қилиш масъулиятини ошириш мақсадида қабул қилинган бўлса-да, кўпчилик ҳайдовчилар учун янги муаммоларни юзага келтириши мумкин...

Қорақалпоғистонда "Ғузор – Бухоро – Нукус – Бейнау" халқаро йўлининг реконструкция қилинган қисми фойдаланишга топширилди

Қорақалпоғистон Республикасида А-380 "Ғузор – Бухоро – Нукус – Бейнеу" халқаро автомагистралининг реконструкция қилинган 15 километрлик қисми тантанали равишда очилди. Йўлнинг ушбу қисми Амударё тумани ҳудудидан ўтади ва аҳоли ҳамда транспорт воситалари ҳаракатини янада қулайлаштириш мақсадида янгиланган...

Опера хонандаси Женисбек Пиязовнинг тўртта жаримасига оид тушунтиришлар берилди

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Ўзбекистон халқ артисти Женисбек Пиязов қисқа вақт ичида тўрт марта радарга тушиб, йўл ҳаракати қоидаларини бузган. Артист бу ҳолатни ижтимоий тармоқларда муҳокама қилиб, бир қоидабузарлик учун бир неча жарима олганлигини таъкидлаган эди...

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.