Улар жанг қила олмайди: НАТОнинг нозик жойи маълум бўлди

Улар жанг қила олмайди: НАТОнинг нозик жойи маълум бўлди

НАТО давлатлари бир овоздан Германияни танқид қилмоқда. Ҳаммасига сабаб Берлин Киевга "Леопард" танкларини етказиб беришдан бош тортгани.

Афтидан, НАТО ўзгача жиҳатларини топганга ўхшайди. Ғарбнинг йирик ОАВлари бундесверга дарҳол қаттиқ танқидлар билан ҳужум қилишди ва кўплаб айловлар қўйишмоқда: Украинага ёрдамнинг етишмаслигидан тортиб, жанг қилишга лаёқатсизликкача. Нега Берлин иттифоқдошлар учун ортиқча даҳмаза бўлиб қолди? Бу ҳақида РИА Новостида батафсил ўқишингиз мумкин.

Муаммоли жанговар пиёда машиналари

Маълумки, Германияда машинасозлик жуда ривожланган - оддий машинадан тортиб, ҳарбий машиналаргача. Немис автомобиллари ва ҳарбий техникалари узоқ йиллар мобайнида сифат намунаси сифатида кўрсатиб келинган. Бироқ, Rheinmetall концерни ишлаб чиқарувчилари кенжа арзандаларини охиригача такомиллаштирмаган кўринади. Puma жанговар пиёда машиналари 2015 йилда қуроллар сафига киритилган. Армия эҳтиёжлари учун 350 та ишлаб чиқарилган.

Ушбу жанговар пиёда машиналари дунёда энг оғир ва қимматбаҳо ҳисобланади. Қоғозда тактик техник характеристика янада ҳайратланарли. Жанговар массаси - 43 тонна, ён зирҳлари 45 миллиметрлик снардяга дош бера олади. MUSS фаол ҳимоя комплекси, тез ўқотар 30 миллиметрлик автоматик пушка, 1088 от кучига тенг двигатель, шоссе бўйича тезлиг- соатига 70 кмгача. Экипаж 3 кишига мўлжалланган, десант бўлимида олти нафаргача киши жойлашиши мумкин. Ўт очишни бошқариш тизими зарба аниқлигини оширади ва техниканинг бошқа техникалар билан алоқасини яхшилайди.

Машиналар қўшинларга топширилганда муаммолар аниқ бўлди. Улар жуда инжиқ ва техник хизматларнинг юқори даражадаги эътиборини талаб қилади, бир қанча “болалар”касали билан оғриши ҳам маълум бўлди.

Яқинда бўлиб ўтган машғулотларда турли сабабларга кўра шай бўлган барча 18 та Puma жанговар пиёда машиналари сафдан чиқарилди. Энг кенг тарқалган сабаби - минора бурилиши механизмидаги нуқсонлар, “тўхтаб қоладиган” пушка ва электроникадаги носозликлар. Ҳатто бир машинанинг ҳайдовчи кабинасида ёнғин рўй берган. Натижада, Берлин вақтинчалик машиналарни сотиб олишни тўхтатди.

2024 йилнинг январида ушбу 18 та Puma жанговар пиёда машиналари НАТОнинг юқори даражадаги шайлик ҳолати оператив гуруҳи - альянснинг фавқулодда вазиятларда зудлик билан жавоб бериш бўйича асосий кўп миллатли бўлинмаларига киритишлари мумкин эди. Бироқ, муваффақиятсизликдан сўнг, бундесвер қўмондонлиги 1970 йилда қуроллар сафига киритилган Marder жанговар пиёда машиналарини жалб қилишга қарор қилди.

Бу Вашингтон ва Брюсселни хурсанд қилиши даргумон.

Артиллерия танқислиги

Яна бир муаммо - стволь артиллериянинг кичик захираси. Германия Мудофаа вазирлигининг The Timesда эълон қилинган маълумотларига кўра, 155 миллиметр калибрли PzH 2000 ўзиюрар гаубицаларининг 121 тасидан қарийб 80 таси ҳарбий хизмат учун яроқсиз. Бундан ташқари, Украинага етказиб берилган 14 та ўзиюрардан 6 таси эҳтиёт қисмлари етишмаслиги сабаб таъмирлаш учун Литвага жўнатилган. Европа гаубицалари ҳарбий ҳаракатлар шиддатига дош бера олмайди ва ресурсларни тезда харжлаб қўйишмоқда.

Совуқ фасл учун махсус ёқилғи-мойлаш материаллари ҳам етарли эмас. Ҳозирча Украина омборларида етарлича бўлган ёқилғи-мойлаш материаллари ўрнини ҳеч нарса боса олмайди. Ҳозир Донбассда ҳақиқий “лой ванна”лари бўлаётганини ва фронтни таъминлаш мураккаблашганини ҳисобга олсак, Украина артиллериячилари қандайдир фурсатда умуман ғарб пушкаларисиз қолиши хавфи ҳам йўқ эмас.

Бундесверда ўқ-дорилар билан ҳам муаммолар бор. Die Welt газетаси снарядлар интентив ҳарбий ҳаракатларда неча кунга етишини санаб чиқди. Тезда ўрнини қоплаш имконсиз: мудофаа саноати 155 миллиметрлик калибрни оммавий ишлаб чиқаришга мўлжалланмаган.

Хомашё танқислиги ҳам вазиятни янада қийинлаштирмоқда. Германия ишлаб чиқариш учун зарур бўлган пахта линтларини Хитойдан келтиради. У ерда эса номаълум сабабларга кўра, навбатдаги партиянинг етказиб берилиши тўхтаб қолди. Бундесверда бу материал буюртмаларини бажариш вақти уч баробарга кўпайганини тан олинди.

Самолётлар ва одамлар етишмаслиги

Spiegel нашрининг таъкидлашича, Қуролли Кучлар қурол ва техниканинг барча жабҳасида қийинчиликларни ҳис қилмоқда. Баҳоларга кўра, Қуруқлик қўшинларининг жанговар шайлиги - 41%.

Аввалроқ, Ҳарбий-ҳаво кучлари мудофаа вазирлигини 77 та кўп мақсадли NH-90 вертолетларидан нисбатан 44 таси тузатилгани, жанговар шайликка эса атиги тўққизтаси тайёрлигини маълум қилган эди.

“Тигр” зарба берувчи самолетлар билан ҳам вазият хурсанд қилар даражада эмас. 53та сотиб олинган машинадан қўшинлар сафида 36 та, жанговар шайликда эса 12таси. Қолаверса, “Тигр”дан фойдаланиш Бундесвернинг хориждаги ҳар қандай операциясида ўта зарур бўлади. Чунки бу ўт очувчи вертолетлардан асосийси.

93 та “Торнадо” бомбардимончиларидан қўшинлар сафида 57 та, жанговар шайликда- 20 та. Бу аллақачон эскирган модель, бироқ ГФРнинг коалицион ҳукуматида ҳозиргача унинг вориси ҳақида баҳслар кетмоқда. Масалан, Германия социал-демократик партияси Америка ҳаво техникаларини сотиб олишга қарши чиқмоқда.

“Торнадо” реактив самолётларнинг 3-авлодига мансуб. 1980 йилда қуроллар сафига қабул қилинган. Айнан ушбу машина Американинг Германияда жойлашган ядровий бомбаларининг штат ташувчиси ҳисобланади.

Бироқ, жанговар тайёргарликка юқори малакали кадрларнинг етишмаслиги ҳам жиддий таъсир кўрсатади.

Айниқса, авиация, артиллерия ва кибербўлинмаларда. ГФР қўшинларининг барча тур ва бўлишмаларда 21 минг нафар кадр етишмаслиги кузатилмоқда. Ва мудофаа вазири Кристина Ламбрехт ушбу муаммоларни қандай ҳал қилмоқчи экани ҳам маълум эмас. Германия саноати Россия етказиб берадиган арзон энерготашувчиларга муҳтож. Москвага қарши санкциялар киритиб, Берлин ўз армиясини ҳалокат ёқасида қолдирди.